404 Not Found

Not Found

The requested URL /tags/4.0.1/TopBanner.html was not found on this server.


Apache Server at core.svn.wordpress.org Port 80

Мамлакатимиз фукаролари дунёнинг кайси давлатига бормасин, уларнинг кўлида Ўзбекистон Республикаси фукароси паспорти бўлади. Бу улуг неъмат, бахт эканини баъзан чукур ўйлаб кўрмаймиз. Хеч кимга карам бўлмаган, барча давлатлар билан тенг хукукка эга давлатнинг фукароси бўлиш, аникрок айтганда, унинг химоясида бўлиш том маънодаги бахтдир.
Юртимизда халкимиз хукук ва манфаатларига каратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда. 1992 йил 2 июлда кабул килинган “Ўзбекистон Республикасининг фукаролиги тўгрисида”ги конун ушбу жараённинг мухим хукукий асосларидандир. Ушбу конуннинг 1-моддасида кайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташкарисида ўз фукароларининг хукуклари, эркинликлари ва манфаатларини химоя килади.
– Мазкур конун мамлакатимизда миллий паспорт тизими яратилиши ва шаклланиши учун хукукий асос бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш бошкармаси бошлигининг ўринбосари Алишер Тошметов ЎзА мухбирига. – Конун кабул килингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси фукаролик паспортини жорий килиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди. Натижада хозир амалда бўлган миллий паспортимиз яратилди. 1995 йил 1 январдан бошлаб фукароларимизга Ўзбекистон Республикасининг янги фукаролик паспортлари расмийлаштирила бошланди.
Мамлакатимизда бошка сохалар каби паспорт тизими хам халкаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилмокда. Жорий йил 23 июнда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги фармони эълон килингани бу борадаги мухим кадам бўлди.
Кайд этиш жоизки, Халкаро фукаро авиацияси тўгрисидаги Чикаго конвенцияси (1944 йил декабрь) ва Халкаро фукаро авиацияси ташкилоти (IКАО) Монреал Ассамблеясининг 2004 йилдаги карорига (резолюцияси) мувофик ушбу ташкилотга аъзо давлатлар 2010 йилдан кечиктирмай эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари хакида электрон ахборот жамланган хамда юкори химоя даражасига эга фукаро паспортларининг жорий этилишини таъминлаши шарт.
Биометрик маълумотларга эга паспортлар халкаро фукаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдикловчи хужжатларни калбакилаштиришга карши химоя даражасини ошириш, давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аник идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халкаро авиаташишлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат килади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган биометрик параметрли паспортлар жорий этилган.
IКАО аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикасида авиаташишлар хавфсизлигини таъминлаш, авиация техникасининг ишончлилиги ва халкаро бозордаги ракобатбардошлилигини ошириш, авиатранспорт хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар учун максимал кулайликлар яратиш, аеропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу сохада кадрлар тайёрлаш ва бошка тадбирлар борасида тизимли ва изчил иш олиб борилмокда.
Фармон ижросини таъминлаш максадида мамлакатимизда электрон кўринишдаги маълумотларга эга Ўзбекистон Республикаси фукароси паспортларини жорий килиш билан боглик зарур чора-тадбирлар олиб борилмокда. Аввало, биометрик паспорт амалда бўлган бир катор мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чикилди.
Айтиш жоизки, миллий паспорт тизимини янада такомиллаштириш максадида ички ишлар идораларига бир катор вазифалар юклатилган. Хозирги кунда 2010 йилдан кечиктирмай эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари хакида электрон ахборот жамланган хамда юкори химоя даражасига эга фукаро паспортларининг жорий этилишини таъминлаш максадида тегишли идоралар билан хамкорликда амалий ишлар олиб борилмокда.
Ахолининг амалдаги Ўзбекистон Республикаси фукароси паспортини биометрик паспортга боскичма-боскич алмаштириш тартиби тасдикланди. Биринчи боскичда (2010 йил) республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари хизматчиларига, хорижга чикаётган ёки чет элдаги, жисмоний шахслар, шунингдек, муайян ёшга тўлган ёки конунчиликда кўзда тутилган бошка сабабларга кўра паспорт олаётган фукаролар, иккинчи боскичда (2011-2015 йиллар) – бошка фукаролар янги паспорт билан таъминланади.
Биометрик паспортлар марказлашган холда расмийлаштирилади ва уларнинг хисобини самарали юритиш билан боглик ишлар хам конунчиликда белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади. Янги намунадаги паспортни олиш учун фукаролар доимий рўйхатдан ўтган худудий ички ишлар идораларига, хорижда яшаётган фукароларимиз ташки ишлар вазирлигининг хориждаги консуллик ваколатхоналарига ариза билан мурожаат киладилар. Ушбу аризалар асосида биометрик паспорт тайёрлаш учун Давлат персоналлаштириш марказига биометрик маълумотлар юборилади. Мазкур марказ буюртма асосида фукарога биометрик паспорт расмийлаштиради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг барча худудий, жумладан, туман ва шахар ички ишлар идораларида хорижга чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш бўлимлари маъмурий биноларида биометрик паспорт билан боглик масалаларни хал этувчи ходимлар учун хоналар ажратилди. Улар замонавий жихозлар, зарур асбоб-ускуналар билан таъминланмокда. Сохага малакали кадрларни жалб этиш масаласи хам алохида эътиборда. Тегишли ўкув даргохларида уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш чоралари кўрилмокда.
Эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари хакида электрон ахборот жамланган хамда юкори химоя даражасига эга фукаро паспортларининг жорий этилиши мамлакатимиз миллий паспорт тизимининг янада такомилини таъминлаб, бу борада юртимизнинг халкаро андозаларга мослашувига хизмат килади. Бундай чора-тадбирлар фукароларимизга нафакат мамлакатимизда, балки хорижда хам кенг кулайликлар яратиши шубхасиз.
region.uz

This entry was posted on Seshanba, Sentabr 8th, 2009 at 9:49 and is filed under Qaror va qonunlar, Новости. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0 feed. You can leave a response, or trackback from your own site.

Leave a Comment

Please note: Comment moderation is enabled and may delay your comment. There is no need to resubmit your comment.